Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йили нега озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошди?

Ўтган йили нега озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошди?

2017 йилда озиқ-овқат нархларининг 2016 йилга нисбатан номутаносиб ўсиши кузатилди.

Фото: «Norma.uz»

Марказий банк ўз сайтида Пул-кредит сиёсати соҳасида 2017 йилнинг IV чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар эълон қилди.

Хусусан, 2017 йилнинг ёз ойларида озиқ-овқат нархларининг мавсумий пасайиши 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада паст бўлган бўлса, 2017 йилнинг куз-қиш мавсумидаги ўсиш суръатлари 2016 йил кўрсаткичларидан анча юқори бўлди.

Шунингдек, 2017 йилда озиқ-овқат нархларининг 2016 йилга нисбатан номутаносиб ўсиши кузатилди. Хусусан, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиш суръатлари 2016 йилдаги 10,1 фоиздан 2017 йилда 16,1 фоизгача тезлашган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,3 фоиздан 15,9 фоизгача ошди.

Нархларнинг сезиларли ўсиши гўшт, тухум, шакар, сут, ўсимлик ёғлари ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотлари (олма ва нок, помидор, бодринг, картошка ва бошқалар) ҳисобига тўғри келди.

Ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотларидан қурилиш материаллари, шахсий гигиена маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзал нархларининг ўсганини қайд этиш мумкин.

Ички истеъмол бозоридаги нархлар ўсиши номонетар омилларнинг таъсири, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши натижасида ички нархларнинг қўшни давлатлардаги нархлар даражасигача ўсиши, маҳсулотларни импорт қилишда суст рақобат муҳити ҳамда қурилиш маҳсулотларига бўлган ички талабнинг ошиб бориши билан изоҳланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг