Ўзбекистон гилос ва олча етиштиришда етакчилар сафида — БМТ маълумотлари
Ўзбекистон 2024 йил якунларига кўра, дунёда энг кўп гилос етиштирувчи давлатлар бешлигига кирди. Бу ҳақда РИА Новости БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига таяниб хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда дунё бўйича гилос етиштириш ҳажми (янги маълумотлар ҳали эълон қилинмаган) 1,5 миллион тоннани ташкил этган. Лидерлар бешлигига Туркия (726,5 минг тонна), Чили (597 минг), АҚШ (333,1 минг), Ўзбекистон (209 минг) ва Эрон (136,9 минг) кирган. Россия бу йўналишда 53,4 минг тонна билан 11-ўринни эгаллаган.
Шу билан бирга, олча етиштириш бўйича Россия дунёда биринчи ўринни эгаллади. 2024 йилда жаҳонда 1,5 миллион тонна олча етиштирилган бўлса, шундан 265,4 минг тонна ёки 18 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган — бу деярли ҳар бешинчи тонна демакдир.
Кейинги ўринларда Туркия (206,7 минг тонна ёки 14 фоиз), Украина (171,2 минг тонна ёки 12 фоиз), шунингдек Сербия (136,8 минг) ва Эрон (136,1 минг) жой олган. Кучли ўнликка Польша (110,2 минг тонна), АҚШ (97,4 минг), Ўзбекистон (94,4 минг), Венгрия (62,7 минг) ва Озарбайжон (51,8 минг) ҳам кирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter