Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адҳам Икромов Тожикистон билан тахминан неча миллион долларлик шартнома имзоланишини айтди

Адҳам Икромов Тожикистон билан тахминан неча миллион долларлик шартнома имзоланишини айтди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга расмий ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида қатор экспорт-импорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда

«Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқа давлатлардаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик учун ҳар йили янги йўл харитасини тайёрлайди», — деди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов «Sputnik Ўзбекистон» радиосига берган интервьюсида.

«Биз Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқдик. Айни вақтда инвестиция пакетларига эгамиз. Бизнинг томондан ва Тожикистон томонидан бу тахминан 15-20 миллион долларни ташкил этади, Ўзбекистон президентининг Душанбега ташрифи доирасида ушбу экспорт-импорт шартномаларини имзолашни режалаштирмоқдамиз», — деб таъкидлади Ўзбекистон ССП раиси.

Икрамовнинг айтишича, ташкил этилаётган кенгашда ҳар икки томондан 15 нафардан вакил, хусусан, амалдорлар, бизнесменлар ва икки мамлакат Савдо-саноат палатаси вакиллари бўлади.

Ушбу янги гуруҳнинг биринчи мажлиси тез орада ўтказилиши мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи эса жорий йил март ойига режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг