Тожикистон чегарасида бир ойда бешинчи отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди
Бир ойда чегарада қайд этилган бешинчи отишма фонида Афғонистон расмийлари бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётгани, шу билан бирга Тожикистон билан чегара узунлигини таъкидлади.
Афғонистон томони маҳаллий контрабандачиларнинг қўшни Тожикистон ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Афғонистон расмийси Забиулла Мужоҳиднинг TOLO Newsга берган изоҳига таяниб хабар берди.
"Афғонистон чегара масалаларини ҳал қилиш ва контрабанданинг олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Йиллар давомида ушбу чегара контрабандачилар томонидан турли йўллар билан ишлатилган. Бизнинг кучларимиз мавжуд муаммолардан хабардор бўлса-да, чегара зонаси жуда кенг ва баъзида контрабандачилар бундан фойдаланади", - деди расмий.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, икки томон чегара кучлари ўртасида мувофиқлаштириш йўлга қўйилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter