Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга қарийб 17 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга қарийб 17 трлн сўм сарфлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар учун 10 ойда 16,5 трлн сўм сарфлаган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмга етди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 15,4 % га ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 % ни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

Тошкент шаҳри – 7,7 трлн сўм

Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм

Фарғона вилояти – 1,1 трлн сўм

Наманган вилояти – 747,7 млрд сўм

Андижон вилояти – 739 млрд сўм

Бухоро вилояти – 640,1 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 612,8 млрд сўм

Хоразм вилояти – 557,8 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 416,8 млрд сўм

Жиззах вилояти – 398,8 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 293,1 млрд сўм

Қорақалпоғистон Респ. – 285,6 млрд сўм

Навоий вилояти – 269 млрд сўм. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг