Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан кетди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан кетди

Фото: «Sputnik»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги қарори билан Баҳром Ашрафхонов Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у «Ўзбекнефтгаз» раислиги вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳром Ашрафхонов 2018 йилнинг сентябрида «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланганди. У компаниянинг собиқ раҳбари Алишер Султонов ўрнини эгаллаганди.

Баҳром Ашрафхонов (1969 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (1993 йил) тамомлаган, 1993−1994 йилларда Кентукки университетида (АҚШ) таҳсил олган.

2007 йилдан молия вазири ўринбосари — Молия вазирлиги Ғазначилиги раҳбари бўлиб ишлаган. 2005−2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2004−2005 йилларда — молия вазири ўринбосари, 2002−2004 йилларда — молия вазири ўринбосари, Молия вазирлигининг Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, 2000−2002 йилларда — мазкур инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 1994−1998 йилларда — «AIG Trading Group»нинг Марказий Осиёдаги вакили бўлиб ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг