Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

Самарқандда Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

Фото: «President.uz»

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманида иқтисодий лойиҳалар билан танишиш чоғида топшириқ берди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали экани, унинг шроти парранда учун зарур озиқа бўлишини таъкидлади.

Шу ерда Самарқанд вилоятида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент лойиҳалар қамровини ошириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, айтган масалаларини жойида ҳал қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг