Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясидаги «коррупция ўчоғи» фош қилинди

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясидаги «коррупция ўчоғи» фош қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясидаги «коррупция ўчоғи» фош қилинди. «Газета.уз»га ДСҚ томонидан маълум қилинишича, туман солиқчилари устидан аввалдан мунтазам равишда шикоятлар тушиб турган.

«Маълум бўлишича, туман солиқ инспекцияси ходимлари узоқ йиллар давомида давлат ёки бюджет учун эмас, балки ўзларининг қинғир мақсадлари йўлида ишлаб келган. Улар коррупция тўрини тўқишган ва унга иложсиз қолган тадбиркорларни туширишган. Натижада давлатнинг ижтимоий фундаментини мустаҳкамлаб, бюджетни тўлдириши лозим бўлган маблағ уларнинг шахсий чўнтагига тушар эди», — дейилади ДСҚ томонидан қилинган баёнотда.

Айни вақтда ушбу ҳолатга барҳам бериш учун иш олиб борилмоқда. Хусусан, ДСҚ раисининг уч ўринбосари раҳбарлигидаги махсус комиссия «қўмита ходимларининг ноқонуний ишларини аниқлаш» билан банд бўлиб турибди.

Фактлар асосида коррупцияда айбланган ходимлар босқичма-босқич ишдан бўшатилмоқда. Қолганлар эса махсус комиссия томонидан аттестациядан ўтказилади. Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур туманида 15 йил давомида бирор марта ротация бўлмаган ва айни ҳолат ходимларнинг ўзаро тил бириктиришига олиб келган.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 4 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг туман солиқ инспекциялари раҳбарияти таркибини янгилаш қарори қабул қилинган эди. Унга кўра Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари солиқ инспекциялари раҳбарлари ишдан бўшатилган.

Президентнинг танқидидан сўнг ДСҚ дарҳол солиқ органлари ходимлари таркиби қайта кўриб чиқилишини маълум қилган эди. Махсус комиссия эса тизимга «янги қон» қуйиш билан шуғулланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг