Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорларга берилади

Сурхондарёда фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорларга берилади

Фото: «surxondaryo.uz»

Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.

Қарор билан Сурхондарё вилоятининг 9 та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 55,1 гектар) кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг