Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzcard» рақобатчиси — «Humo» тўлов тизими ишга тушишига оз вақт қолди

«Uzcard» рақобатчиси — «Humo» тўлов тизими ишга тушишига оз вақт қолди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон миллий тўлов тизими — «Humo» 2019 йилнинг январь-февраль ойларида ишга тушади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон банк секторига бағишланган «Тараққиёт тамойиллари» телекўрсатувида маълум қилган.

«Биз янги терминаллар ва банкоматлар сотиб олишни тижорат банкларига юкламасликка қарор қилдик. Терминалларни сотиб олиш ва «Humo» пластик карталарни чиқариш билан Марказий банкнинг ўзи шуғулланади. Ушбу терминаллар VISA ва Master Card каби халқаро карталарни ҳам қабул қиладиган бўлади. «Humo» пластик карталари эса ҳозирда мавжуд «Uzcard» тўлов терминалларида ҳам ишлайди. Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак», — дейди Тимур Ишметов.

Қайд этилишича, 29 ноябрь куни humocard.uz домени рўйхатдан ўтказилган. «Humo» тўлов тизимининг расмий сайти шу доменда бўлиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 15 сентябрида Ўзбекистонда ягона бўлган «Uzcard» тўлов тизими қарийб 3 кунга ишдан чиққан эди. Бунинг натижасида аҳоли пластик карталаридаги ўз пулларини ишлатиш имкониятини вақтинча йўқотганди. 19 сентябрда эса Президентнинг Ўзбекистонда янги миллий тўлов тизимини яратиш ҳақидаги қарори қабул қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг