Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йил 1-чорагида қанча туғилиш ва ўлим ҳолати кузатилди?

2018 йил 1-чорагида қанча туғилиш ва ўлим ҳолати кузатилди?

Фото: «Собкор02»

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 апрель ҳолатига 32763,7 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-март ойларидан 107,0 минг кишига ёки 0,3 %га ўсгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат статистика қўмитасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-март ойларида 147,0 мингта бола туғилгани қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 18,2 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега камайган (2017 йилнинг январь-март ойларида 18,3 промилле бўлган).

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Туғилиш коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Самарқанд вилоятида (18,9 промилледан 20,1 промиллега) ва Тошкент (15,7 промилледан 16,6 промиллега) шаҳрида сезиларли ўсган бўлиб, аксинча камайиш эса Сирдарё (19,5 промилледан 18,0 промиллега) ва Хоразм (16,9 промилледан 16,1 промиллега) вилоятларида кузатилди. Жами туғилганларнинг 32,1 %и онанинг 1-фарзанди, 36,8 %и онанинг 2-фарзанди ва 31,1 %и онанинг 3-ва ундан юқори фарзандларига тўғри келмоқда.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

2018 йилнинг январь-март ойларида 37,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-март ойларида 5,0 промилле бўлган). Ўлим коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Тошкент вилоятида (5,6 промилледан 6,1 промиллега) ва Тошкент шаҳрида (6,9 промилледан 7,0 промиллега) ўсган бўлиб, сезиларли даражада камайиши Фарғона (5,0 промилледан 4,4 промиллега), Хоразм (4,6 промилледан 4,0 промиллега), Андижон (5,7 промилледан 5,2 промиллега) ва Наманган (5,0 промилледан 4,5 промиллега) вилоятларида кузатилди. 2018 йил январь-март ойларида жами вафот этганларнинг 6,7 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёшдагиларга (2017 йилда 7,4 %), 24,4 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга (2017 йилда 25,7 %), 68,9 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2017 йилда 66,9 %) ҳиссасига тўғри келди. 2018 йилнинг январь-март ойларида вафот этганлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 минг кишига камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг