Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

26 апрель. Украинага ўтган Қрим, Тошкент зилзиласи ва Рихтер, Чернобил фожиаси ҳамда бошқа воқеалар

26 апрель. Украинага ўтган Қрим, Тошкент зилзиласи ва Рихтер, Чернобил фожиаси ҳамда бошқа воқеалар

Фото: «Depositphotos»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро интеллектуал мулк куни.
  • Радиацион авария ва ҳалокатларда қурбон бўлганларни хотирлаш куни (Россия, Украина).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1457 йил (мил. ав.) йил — Мегиддо жанги. Миср фиръавни Тутмос III қўшини Шимолий Сурия ва Фаластин иттифоқчи қўшинлари устидан ғалаба қозонди.
  • 1607 йил — Америкада доимий яшаш учун йўлга чиққан инглиз оилалари кемаси Генри бурни(Виржиния)га етиб келди.
  • 1783 йил — ўн уч ёшли Людвиг ван Бетховен Бонндаги сарой оркестрига клавишли созлар чалувчи сифатида ишга олинди.
  • 1795 йил — Россия Курляндия(ҳозирги Латвияга қарашли ерлар)ни ўзига қўшиб олди.
  • 1798 йил — Франция Женева республикасини ўзига қўшиб олди.
  • 1799 йил — Адда дарёсидаги жанг. Александр Суворов қўмондонлигидаги Россия-Австрия армияси Жан Моро етакчилигидаги француз армиясини мағлубиятга учратди.
  • 1803 йил — Лэгл (Франция) шаҳри теварагига минглаб метеорит парчалари ёғилди. Шундан сўнг олимлар метеоритнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлигига ишонишди.
  • 1828 йил — Россия империяси Усмонлилар империясига уруш эълон қилди.
  • 1860 йил — Испан қироллиги ва Марокаш султонлиги ўртасидаги Африка уруши якунига етди.
  • 1865 йил — АҚШ фуқаролар уруши: Конфедерация генерали Жозеф Жонстон ўз армияси билан Уилям Шерман бошчилигидаги Иттифоқ қўшинига таслим бўлди.
  • 1921 йил — Лондон кўчаларида мотоциклли полиция патрули пайдо бўлди.
  • 1937 йил — Испаниядаги фуқаролар уруши: Герника шаҳрига Германия ва Италия авиацияси бомба ёғдирди.
  • 1942 йил — Хитойнинг Ляонин вилоятидаги Бэнси конида портлаш юз берди, 1547 киши ҳалок бўлди.
  • 1954 йил — СССР Олий кенгаши президиуми фармони билан РСФСР таркибидаги Қрим вилояти Украина ССР таркибига ўтказилди.
  • 1966 йил — Тошкентда 8 балли зилзила рўй берди.
  • 1986 йил — Чернобил АЭСида портлаш юз берди. Инсоният тарихидаги энг йирик техноген ҳалокатлардан бири.
  • 1994 йил — Нагоя (Япония) аэропортига «А300» самолёти қулаб тушди. Фалокат натижасида самолёт бортидаги 271 кишидан 7 нафари омон қолди.
  • 1996 йил — «Амир Темур» ордени таъсис этилди (Ўзбекистон).

Таваллуд кунлари

  • 1575 йил — Мария Медичи, француз қироличаси.
  • 1711 йил — Дэвид Юм, шотланд файласуфи ва тарихчиси.
  • 1798 йил — Эжен Делакруа, француз рассоми.
  • 1812 йил — Алфред Крупп, немис саноатчиси, «Крупп» концерни асосчиси.
  • 1886 йил — Абдулла Тўқай, татар шоири.
  • 1889 йил — Людвиг Витгенштейн, австриялик файласуф, математик мантиқ асосчиси.
  • 1896 йил — Лутфихоним Саримсоқова, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1900 йил — Чарлз Фрэнсис Рихтер, америкалик физик ва сейсмолог. Зилзила кучини баҳолаш шкаласини ишлаб чиққан.
  • 1936 йил — Ботир Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1940 йил — Жоржо Мородер, бастакор, диско мусиқа йўналиши асосчиларидан бири.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг