Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 та вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари алмашди

3 та вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари алмашди

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалша оширилган. Хусусан:

  • подполковник Баходирхужа Шарипов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи;
  • подполковник Журабек Хожанов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари;
  • подполковник Ахмаджан Пулатов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шунингдек, қуйидаги туманларда ИИБ бошлиқлари алмашган.

  • Когон тумани ички ишлар бўлимига майор Ғолибжон Жалилов;
  • Китоб тумани Ички ишлар бўлимига подполковник Аббос Узоқов;
  • Янгийўл шаҳар Ички ишлар бўлимига подполковник Шерзод Маманов;
  • Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига подполковник Анвар Султанов;
  • Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлимига майор Искандарбек Рашидов;
  • Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлимига майор Дилшод Мирзарахмедов бошлиқ бўлган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг