Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4 соатлик операция. Наманганда илк бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди

4 соатлик операция. Наманганда илк бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди

Маҳбуба Исроилова ўз халоскорлари билан

Фото: «Xabar.uz»

Бунинг учун тўрт соатлик ортопедик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ҳозиргача шу каби мураккаб операция Тошкентда амалга оширилар эди. 2018 йил 15 февраль куни бундай юксак тиббий маҳорат талаб этадиган ишга вилоятда илк бор қўл урилди.

Уни вилоят кўп тармоқли  тиббиёт маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Холов ҳамкасблари билан биргаликда уддалади. Уйчилик бемор йигирма ёшли Маҳбуба Юнусова ҳушига келганида, унинг яқинлари кўп йиллик орзу-ниятлари ушалгани учун кўзларида қувонч ёшлари милтираган ҳолда табриклашди. Ахир Маҳбуба энди барча тенгдошлари қатори қаддини тик тутиб юриш бахтига муяссар бўлди.

Маҳбубанинг онаси Марғуба Исроилованинг айтишича, қизи мактабнинг 4-синфида ўқиётган кезлари шу ҳолат бошланган. Ҳаракат-таянч органларида салбий ўзгаришлар кучайган.

Содиқ Сайҳун

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг