Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 апрель. Соҳибқирон таваллуди, Тақводорнинг ҳалокати, Черчилл — АҚШ фуқароси, «Битлз»нинг бошига етган Маккартни ва бошқа воқеалар

9 апрель. Соҳибқирон таваллуди, Тақводорнинг ҳалокати, Черчилл — АҚШ фуқароси, «Битлз»нинг бошига етган Маккартни ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Конституция куни (Боливия, Косово).
  • Миллий бирдамлик куни (Грузия).
  • Қурбонлар куни (Тунис).
  • Мардлик куни (Филиппин).
  • Фин тили куни (Финляндия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1241 йил — Легницдаги жангда Чингизхоннинг невараси Байдар бошчилигидаги мўғуллар Генрих II Тақводор бошчилигидаги немис-поляк қўшинини тор-мор қилди. Генрих II жангда ҳалок бўлди.
  • 1454 йил — Италия шаҳар-давлатлари Лоди тинчлик шартномасини тузишди.
  • 1667 йил — Парижда дунёдаги биринчи санъат асарлари кўргазмаси ўтказилди.
  • 1682 йил — Робер де ла Сал Миссисипи дельтасини Франция қироли Людовик XIV мулки деб эълон қилди ва қирол шарафига бу ерга Луизиана (ҳозир АҚШ штати) номи берилди.
  • 1799 йил — инглиз кимёгари Ҳемфри Дэви азот оксиди(I)да анестезик хусусият борлигини аниқлади.
  • 1860 йил — француз ихтирочиси Эдуар де Мартенвил француз халқ қўшиғи — «Ой нури»нинг биринчи овозли ёзувини ясади. Бу ёзув ҳозир Париж архивида сақланаяпти.
  • 1865 йил — Аппоматтоксда Шимолий Виржиния армияси таслим бўлди. АҚШда фуқаролар уруши тугади.
  • 1914 йил — Тампикода АҚШ-Мексика можароси бошланди.
  • 1928 йил — Туркияда ислом расмий дин деб тан олинди.
  • 1930 йил — Нью-Йоркда дунёдаги биринчи видеотелефон орқали мулоқот ўтказилди.
  • 1940 йил — Германия нацистлари Норвегия ва Данияга бостириб кирди.
  • 1940 йил — Ослофьордда немисларнинг «Блюхер» оғир крейсери чўктириб юборилди.
  • 1945 йил — собиқ СССР қўшинлари Кёнигсберг(Калининград)ни эгаллади.
  • 1945 йил — Ҳитлерга қарши исёнда қатнашган абвер раҳбари адмирал Канарис Флоссенбюрг концлагерида осиб ўлдирилди.
  • 1963 йил — Уинстон Черчилл АҚШнинг фахрий фуқароси унвонини олган биринчи хорижлик бўлди.
  • 1966 йил — Ватикан тўрт асрдан кўп амалда бўлган Тақиқланган китоблар индексини бекор қилди.
  • 1970 йил — Пол Маккартни Жон Леннон билан бошқа ҳамкорлик қилмаслигини айтди. «Битлз» гуруҳи тарқаб кетди.
  • 1989 йил — Дуглас Энгелбарт компьютер сичқончасини ихтиро қилгани учун (1968 йил) Массачусетс технология институтининг фахрий мукофоти(500 минг доллар)га сазовор бўлди.
  • 1991 йил — Грузия Олий кенгаши Грузиянинг давлат мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
  • 2000 йил — Эдуард Шеварднадзе Грузия президентлигига қайта сайланди.

Таваллуд кунлари

  • 1336 йил — Амир Темур, буюк саркарда ва ҳукмдор.
  • 1806 йил — Исамбард Кингдом Брюнел, инглиз муҳандиси, биринчи трансатлантик йўловчи кемасини ясаган.
  • 1919 йил — Жон Преспер Экерт, электрон компьютер ихтирочиси.
  • 1933 йил — Жан-Пол Белмондо, француз актёри.
  • 1938 йил — Виктор Черномирдин, россиялик сиёсий арбоб, Россия ҳукумати раиси (1992 —1998-йиллар).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг