Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир байрам пайдо бўлади

Ўзбекистонда яна бир байрам пайдо бўлади

Фото: Depositphotos

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама этилди.

Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маданият, илм-фан, адабиёт, санъат соҳаларини юксалтириш ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.

Аҳоли, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини ошириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, театр, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда бошқа санъат турларини ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари давлатимизнинг устувор вазифаларига айланиб бормокда.

Шу маънода «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифалар изчил амалга оширилаётганининг яна бир тасдиғидир.

Қонун билан 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимиз айнан мана шу байрам кунида «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан такдирланиши кўзда тутилган.

Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг