Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Бош консули этиб тайинланди
Сўнгги 3 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сифатида фаолият юритиб келган Аҳрор Бурхонов мамлакатнинг Вашингтон штатидаги (АҚШ) бош консули этиб тайинланди.
«Ўтган йиллар мен учун ниҳоятда мазмунли ва серқирра бўлди. Биргаликда илгари сурилган ташаббуслар, амалга оширилган лойиҳалар, устозлардан олинган сабоқ ва тажрибалар, ҳамкасблар билан елкама-елка олиб борилган ишлар ҳамда турли даражадаги учрашув ва тадбирлар бу даврни унутилмас ва қадрли хотираларга бой қилди. Энг муҳими, барчамизни ягона мақсад — Ўзбекистонимиз манфаатларига хизмат қилиш истаги бирлаштириб, янги марраларга етаклади.
Ушбу йўлда билдирилган ишонч, қўллаб-қувватлов ва ҳамкорлик учун ҳаммага катта раҳмат!» – деб ёзади А.Бурхонов ўзининг «X» тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, ТИВ, ҳозирча вазирликнинг янги матбуот котиби ҳақида маълумот бермаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter