Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик фуқарога электрдан 17 миллион сўм нореал қарздорлик ёзилди

Андижонлик фуқарога электрдан 17 миллион сўм нореал қарздорлик ёзилди

Фото: «bahsnews.uz»

Андижон туман Бўтақара қишлоғи Деҳқон махалласи Илғор кўчасида яшовчи фуқаро Исманов Зокиржон жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефони орқали Андижон туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига 5814000 (беш миллион саккиз юз ўн тўрт минг) сўм нореал қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Аммо текширишлар жараёнида унга 5,8 миллион эмас, балки 17 миллион нореал қарздорлик ёзилгани маълум бўлди.

Зокиржон Исмановнинг аризасида кўрсатилган ҳолат бўйича ўрганишлар жараёнида ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича 2015 йилдан бошлаб 2018 йилнинг 12 февраль кунига қадар 904 минг сўм тўлаши керак бўлган. Унга эса назорат қилган кун кўрсатгични киритиш вақтида хатоликка йўл қўйиш сабабли ортиқча 17,3 миллион сўм қарздорлик келиб чиққан.

2018 йил 15 февралда жамият аъзолари туман Мажбурий ижро бюросига ушбу хонадонни нореал қарздорлигини қайта хатлов ўтказиш сўралган. 27 февраль куни қайта хатлов ўтказилди ва хатловга  кўра Исманов Зокиржон хонадонидаги ҳисоблагич ускунасини кўрсатгичи бўйича истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг