Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қурилади

АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қурилади

Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда «Дунё АА» хабар берди. 

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бош консулхонаси вакиллари Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказган. 

Мулоқот давомида Бош консулхона делегацияси Цинциннати штатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Ўзбекистон жомеъ масжиди қурилишига тайёргарлик ишларининг бориши билан ҳам танишди. «Hamkor Uz Cincinati Association» мулки ўлароқ 8665 State Route 48, Maineville, Ohio 45039 манзилида жойлашган 2,7 гектар майдон кўздан кечирилди.

Айни пайтда «Hamkor Uz Cincinati Association» ўзбек диаспораси ташкилоти Огайо штатининг архитектура ва қурилиш компаниялари ўртасида қурилажак бинони лойиҳалаш ва дизайн сметаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат олиш хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар ва 100 дан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг