Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ашхобод – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилади

Ашхобод – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилади

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2017 йилда Туркманистоннинг ташқи сиёсатда олиб борган фаолияти ва 2018 йилги режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуман давомида Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама ташрифлар ва Туркманистоннинг 2017-2023 йилларига мўлжалланган ташқи сиёсат концепциясининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев
Фото: «Xabar.uz»

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ташкил этилган анжуман давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари ҳамда 19-20 май кунларидаги Туркманистонга ташрифи натижасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли келишувларга эришилгани алоҳида таъкидлади.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, экология соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, муқобил энергетика соҳасида ҳам Туркманистон ва Ўзбекистон бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутган.

Қолаверса, Ашхобод-Тошкент йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри рейслар очиш бўйича ҳам ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Маълумотларга кўра, рейслар ҳафтада икки маротаба март ойидан бошлаб йўлга қўйилади. Биринчи босқичда маршрут фақат «Туркман ҳаво йўллари» самолётлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг