Бир нечта туман (шаҳар)га ҳокимлар тайинланди
Алишер Рашидов Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
***
Анвар Болиев Нарпай тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
***
Элёрбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти Камбагалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган.
***
Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. У Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter