Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биржада кўмир нархлари арзонлашди

Биржада кўмир нархлари арзонлашди

Ўтган ҳафта, яъни 16–22 ноябр кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 35 472 та битим тузилди. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,9 фоизга кўп.

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 17 191 та битим тузилган.

Жумладан, биржа савдоларига 1 млн 651 минг 397 тонна кўмир қўйилди. Шундан 375 минг 65 тоннаси, яъни 22,7 фоизи сотилди. Савдоларда ҳар куни ўртача 28 нафар харидор иштирок этди. Ҳафта давомида кўмирнинг ўртача кунлик нархи бир тонна учун 514 минг сўмдан 450,5 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, биржа савдолари орқали 12 782 тонна аммиакли селитра сотилди. Савдоларда ҳар куни ўртача 25 нафар харидор қатнашди. Ўртача кунлик сотув ҳажми 2 556 тоннани ташкил этди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик нархи ҳам пасайиб, бир тонна учун 3 млн 852,5 минг сўмдан 3 млн 794,8 минг сўмга тушди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг