Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Браконьерлар ноёб балиқ турларига қирон келтирмоқда

Браконьерлар  ноёб балиқ турларига қирон келтирмоқда

Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб балиқ турларига қирон келтираётган браконьерлар жиноятини аниқлади.

Ҳазорасплик 50 ёшли  Т. Аҳмад  Тошсоқа каналида қонунга зид равишда йўқолиб бораётган бакрабалиқ ва  «орол мўйловдори» балиқларини овлаётганида назоратчилар томонидан ушланди. Маълум бўлишича, мазкур шахс Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ушбу балиқ турларини қўлбола усулда ясалган электроқармоқда овлаган.

Т.Аҳмадга жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман  суди томонидан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Шунингдек, махсус рейд давомида Амударёнинг Янгибозор туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида Е. Фарҳод,  Ю. Ғанишер ва Н. Мақсудлар ҳам ноқонуний ов билан шуғулланаётганида қўлга тушди. Улар «Амударё куракбурни» ва  «Орол мўйловдори» балиқларини овлашаётгани аниқланган.

Жиноят ишлари  бўйича суди бўйича Гурлан туман суди мазкур шахслар хатти-ҳаракатларини қонуний баҳолаб, уларга нисбатан турли муддатларда озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ачинарлиси шундаки, Хоразмда браконьерлар электроқармоқда балиқ овлаш орқали сув ости дунёсига жиддий хавф туғирмоқда. Балиқ овининг бундай тури оқибатда катта-кичик жониворлар нобуд бўлади. Ҳатто, балиқ увилдириқлари ҳам  нобуд бўлади. Увилдириқларнинг нобуд бўлиши балиқлар оламининг йил сайин камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

- Электроқармоқ сувга ташланиб, токка уланганида сувда яшовчи барча жониворлар қирилиб кетади. Балиқ, илон, бақалардан ташқари сувқундузи, қашқалдоқ, ўрдак каби ёввойи ҳайвонлар ҳам шу заҳоти ўлиб қолади ва қамишзорлардаги уясида қўйган тухумлари эса тезда палағдага айланади. Натижада ноёб қушлар турларига ҳам қирон етади, - дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи  Қодир Болтаев.

Жамоатчилик фикрига кўра, тегишли идора ва ташкилотлар электроқармоқ билан ов қилувчилар устидан жиддий назорат ўрнатишлари зарур. Чунки бундай қармоқ токка уланганида 100 метр олисда чўмилаётган инсон ҳаётига нуқта қўйиши ҳам мумкин.

Э. Бахт

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг