Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун, 11 май куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Тошкент шаҳрида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг