Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бувайдалик директор ишига қайта тикланди. Меҳнат инспекцияси тушунтириш берди

Бувайдалик директор ишига қайта тикланди. Меҳнат инспекцияси тушунтириш берди

Жорий йилнинг аввалида Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 37-сонли умумтаълим мактаби директорининг ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбур қилгани айтилган хабар берилган эди. 

Аммо бир муддат ўтиб, мактабларда ходимларни навбатчиликка мажбурлаш бўйича  ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) грифи билан ҳудудий бошқармаларга йўлланган топшириқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бергани маълум бўлганди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 декабрдаги 245-сонли «Янги йил байрамини юқори даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги баёни 28-банди асос сифатида келтирилиб, «25 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар 24 соатлик узлуксиз навбатчилик ҳамда ҳудудий штаблар фаолиятини йўлга қўйиш» лозимлиги айтилади.

Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди.

Инспекцияга кўра, ўрганиш жараёнида Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолда мактаб директори лавозимидан озод этилгани аниқланган.

Шу боис инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмага асосан, Бошқарманинг 2026 йил 6 январдаги 1-к-сонли буйруғи бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг