Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарада отилган Қирғизистон фуқароси юзасидан батафсил маълумот берилди

Чегарада отилган Қирғизистон фуқароси юзасидан батафсил маълумот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Мамай Аксий тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ф.М. ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, аслида воқеа сал бошқачароқ бўлган. Қирғизистон фуқароси Ф.М. дастлаб Ўзбекистон ҳудудида эди. Чегарачилар уни тўхтатишга уринган, лекин фуқаро буйруққа бўйсунмаган ҳамда қочишга тушган. Сўнг чегарачилар аввал ҳавога ўқ узган, яна ҳаракат тўхтамагач, Ф.М.га нисбатан қуролли ҳаракат бўлган ва у яраланган.

Жароҳат олганига қарамай, Ф.М. яна югуришда давом этган ва Қирғизистон Республикаси ҳудудига етиб борган. У ерда уни автомобиль ва шериклари кутиб турган. Шу тариқа машинада шифохонага олиб кетилаётганда йўлда жони узилган.

Эслатиб ўтамиз, айрим хорижий ОАВ орқали ҳодиса содир бўлган вақтда Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудида бўлгани айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг