Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан жорий этилади

Хорижга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан жорий этилади

Фото: «Sputnik»

2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фуқароларига чет элга чиқишлари учун чет элга чиқиш паспорти жорий этилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорихсиев маълум қилди.

ИИВ мулозимининг билдиришича, ушбу чет элга чиқиш паспорти билан хужжатлаштирилган Ўзбекистон фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви талаб этилмайди. У, шунингдек, муддати ўтиб кетган паспортдан фойдаланиш оқибатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси 1-қисмида паспорти шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортни йўқолиши-энг кам иш ҳақининг ярим бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижга чиқиш стикерларини бекор қилиниши ва янги хорижга чиқиш паспорти жорий этилиши илк марта Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга чиқиш паспортини жорий этиш тўғрисида»ги фармонида айтилган эди. Айни пайтда хорижга чиқиш учун Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларидан  хорижга чиқиш стикерларини олиш талаб этилади, бу тизим 1995 йилдан бери амалда. 2011 йилда киритилган ва бугунги кунда амал қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон ҳудудида фуқаро шахсини аниқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади. Фуқаролар 2021 йилнинг 1 январига қадар, виза талаб қилинмайдиган мамлакатлар ҳудудига, бугунги кунда амал қилаётган (яшил) паспорт билан боришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг