Давлат раҳбари Самарқандда қатор лойиҳаларни бошлаб берди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.
Жумладан, давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, Самарқанд вилоятидаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди.
Жумладан, Австрия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Ҳиндистон ва Россия билан ҳамкорликда 2 миллиард 400 миллион долларлик 53 та лойиҳа ишга тушди.
Шунингдек, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Россия ва Эрон билан ҳамкорликда 4 миллиард 600 миллион долларлик 53 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 18 мингта янги иш ўрни яратиш, 13 триллион сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида 700 миллион долларлик экспорт салоҳиятини таъминлаш имконияти пайдо бўлади. Бу эса вилоят саноатини диверсификация қилиш, замонавий ишлаб чиқариш занжирларини кенгайтириш ва экспорт географиясини янада оширишга хизмат қилади.
Тадбир доирасида вилоятда озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва фармацевтика, қурилиш материаллари, металл ва мебел саноати соҳаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, илғор техника ва технологиялари, саноат маҳсулотлари билан танишди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter