Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тез кунда «Жалолиддин Мангуберди» поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди

Тез кунда «Жалолиддин Мангуберди» поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди

Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан биргаликда юртимизга олиб келинган янги «Hyundai Rotem» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига келди.

Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган ушбу поезд мамлакатимизга етказиб берилиши режалаштирилган олтита «Hyundai Rotem» поездларидан биринчиси. Поезд етти вагондан иборат, соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Ойналари қорайтирилган оқ рангли таркиб Ўзбекистон байроғини эслатувчи мовий, яшил ва қизил рангли чизиқлар ҳамда «Жалолиддин Мангуберди» ёзувига эга. Поезднинг узунлиги 175 метрни, сиғими эса учта – VIP, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини ташкил этади.

Поезд Ўзбекистон иқлими учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, чангга, жуда юқори ва жуда паст ҳароратларга ҳамда қум бўронларига чидамли тизимлар билан жиҳозланган, узоқ масофаларга мўлжалланган.

Яқин орада «Жалолиддин Мангуберди» поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда.

Сафар чоғида давлатимиз раҳбари вилоят фаоллари, меҳнат фахрийлари ва илғор ёшлар билан самимий суҳбатлашди.

Юртимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, тобора кўпайиб бораётган йирик лойиҳалар, одамлар фаровонлиги ва қулайлиги учун амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ҳақида фикр алмашилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг