Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрондан келтирилган арматура маҳсулоти савдодан олинади

Эрондан келтирилган арматура маҳсулоти савдодан олинади

Фото: Назорат инспекцияси

Эронда ишлаб чиқарилган арматура маҳсулотида стандарт талабларига номувофиқлик аниқланди. 

​Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Хоразм вилояти бўлими мутахассислари томонидан Урганч шаҳридаги савдо дўконларида назорат хариди ўтказилди.

​Назорат жараёнида Эрон давлатидаги Khorasan Steel Company (KSCCO) томонидан ишлаб чиқарилган диаметри 14 мм бўлган А400 русумли арматура маҳсулоти — (K.S.C. 14 CT) намуналаридан белгиланган тартибда синовлар олинди.

​Ўтказилган лаборатория синовлари натижасида маҳсулотнинг стандартда белгиланган «кимёвий таркибдаги углерод (C) миқдори» кўрсаткичи бўйича талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

​Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилишига олиб келиши қайд этилди.

​Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида савдо дўконига ушбу маҳсулотни савдодан чиқариш ҳамда белгиланган тартибда утилизация қилиш бўйича тақдимнома киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг