Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун «Толибон»ни санкциядан чиқаришга тайёр

Европа Иттифоқи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун «Толибон»ни санкциядан чиқаришга тайёр

ФОТО: «xs.uz»

Европа Иттифоқи Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг «Толибон» ҳаракати аъзоларини санкция қўлланиладиган рўйхатдан чиқариб, тинчлик келишуви бўйича қилган таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар бермоқда.

Бу ҳақида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини 27 март куни Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича ташкил этилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда айтиб ўтди.

«Дипломатик томондан ким санкцияга тушадиган бўлса, уларни рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича ёрдам беришимиз мумкин. Биз жамиятда ўз ўрнини топа олиши, ўз иши ва қайта интеграциялашни бошлаши учун қуролини туширган инсонлар билан доим ишлай олардик, уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаган бўлардик...» — дея Европа Иттифоқи таклифларини билдирди Ф. Могерини.

У Афғонистондаги тинчлик жараёни на Евроиттифоқ, на бошқа дахлдор шахсларга, балки афғонларнинг ўзларига тегишли эканлигини таъкидлади.

«Ҳамон уруш олиб бораётганларга даъватимиз: мулоқот ва ярашиш йўлини танланг, тинчлик музокараларини бошлашда журъатли бўлинг. Шунда биз сизни қўллаб-қувватлай оламиз, мазкур мулоқотда шерик бўламиз. Ва биз сизларга урушни тугатиш ва тинчликни ўрнатишга ёрдам берамиз», — деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили.

У афғон халқи қўллаб-қувватланса ва унга ҳисса қўшсагина Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини эътироф этди. Европа Иттифоқи бу жараёнга тарафдор эканлигини айтар экан, иқтисодий ва дипломатик, шунингдек, турли соҳаларда эксперт билимлари бўйича кўмакни таклиф этди.

«Бугун Европа Иттифоқи рақобат жараёнига эмас, балки ҳамкорликка киришаяпти, чунки бунга қарши вазиятда қандай зарар кўрилишини яхши биламиз», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг