Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада эгизакларига Шавкатжон, Зироатхон, Саида дея исм қўйган отага «Cobalt» автомобили берилди

Фарғонада эгизакларига Шавкатжон, Зироатхон, Саида дея исм қўйган отага «Cobalt»  автомобили берилди

Фото:«Дарё»

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан «Cobalt» машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Бир неча кун аввал Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак чақалоқ дунёга келганди.

Фото:«Дарё»

Уларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланди. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилди.

5 май куни чақалоқларнинг ота-онасига Президент номидан «Cobalt» автомашинаси, 3 эгизак учун мўлжалланган болалар аравачаси ва бола парваришида зарур бўладиган бошқа зарур нарсалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг