Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим кредити ололмаётган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Таълим кредити ололмаётган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Фото:«123ru.net»

Ота-оналар фарзандларининг ўқишида маблағлари етарли бўлмаган ҳолатларда эса таълим кредитлари олиб ўз фарзандлари келажагини таъминлашлари мумкин.

Ўзбекистон тумани, Ўқчи қишлоғида яшовчи фуқаро А.Эргашев ҳам ана шундай ота-оналардан бири бўлиб, ўғлининг контракт тўлови учун 4500000 (тўрт миллион беш юз минг) сўм миқдорида таълим кредитини олиш мақсадида, тумандаги тижорат банкларидан бирига мурожаат қилганди.

Лекин фуқаро кредитни ўз вақтида ололмаганлиги сабабли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Туман жамияти ҳодимлари томонидан истеъмолчи мурожаати ўрганилиб, мурожаатда кўрсатилган муаммоларни бартараф этишлик бўйича тижорат банкига алоқа хати орқали мурожаат қилинди. Мазкур алоқа хатига юборилган жавоб хатида, истеъмолчининг талаби қондирилиб, ўғлининг контракт тўлови учун таълим кредити ўқиш жойига ўтказиб берилганлиги маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг