Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримова қаерда? Бош прокуратура жавоб берди

Гулнора Каримова қаерда? Бош прокуратура жавоб берди

Шу кунларда айрим хорижий ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқатилди.


Мавзуга доир: Имон Каримова: «Биз ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз»


Унга кўра, Гулнора Каримова хусусий самолëтда 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00да Дубайга келиб қўнган ва шундан сўнг БААдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўрнашган.

Kun.uz сайти ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланган.

Матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда.

«Сизга яна бир бор расман баёнот бераман: Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда», - деб айтган Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг