Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғуломжон Самадов Президент администрацияси шуъбаси мудири бўлди

Ғуломжон Самадов Президент администрацияси шуъбаси мудири бўлди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида Президент фармойиши эълон қилинди.

Унга кўра, Халқаро пресс-клуб шарҳловчиси Ғуломжон Хурсандович Самадов тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шуъбаси мудири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг