Ҳафта ўртасидан ёмғирли кунлар бошланади – Ўзгидромет
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларида 3-10 декабрь кунлари ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, қисман юмшоқ об-ҳаво сақланади.
Кунларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим вилоятларда 4-5 ва 9-10 декабрь кунлари қисқа муддатли ёмғир (тоғли ҳудудларда ёмғир-қор) кузатилиши мумкин.
Хусусан,Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 4-5 декабрь ва 9-10 декабрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида фақатгина 9 декабрь, Фарғона водийсида эса 10 декабрь куни бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter