Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди. Шавкат Мирзиёев қаҳрамонимга айланди» (видео)

«Ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди. Шавкат Мирзиёев қаҳрамонимга айланди» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ёдингизда бўлса бир муддат олдин «Xabar.uz»да «14 ёшли ўқувчининг Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган мактуби» номли мақола эълон қилинган, орадан кўп ўтмай унинг оиласига уй ҳадя қилингани ҳақида ёзган эдик.

«Дунё мўъжизалар ва қаҳрамонларни яхши кўради. Бу ҳақда Бернард Шоу айтган эди, менинг ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди ва Президент Шавкат Мирзиёев менинг қаҳрамонимга айланди.

Тўғри айтишар экан, агар ниманидир жуда қаттиқ истасанг, бу албатта содир бўлади деб. Мен онамга ёрдам беришни жуда ҳам хоҳлаган эдим, унга уй олиб беришни истардим. Онамнинг юзида анчадан бери кулгини кўрмаган эдим ва бу мени жуда хафа қиларди», — деб ёзган эди у ўз саҳифасида.

Қуйидаги видеороликда унинг дилсўзларини ўзингиз томоша қилиб, тинглашингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг