Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар идоралари биноларидан ўтган йили неча кишининг мурдаси чиққан?

Ички ишлар идоралари биноларидан ўтган йили неча кишининг мурдаси чиққан?

Иллюстратив фото

Хабар берилганидек, бугун Қашқадарё вилояти ИИБ биносида Чироқчидаги воқеа юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсовга кўра, «ИИБ биносида одам ўлими янгилик эмас» экан. «Бу ҳолат илгари ҳам бўлган. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар ортидан 2019 йилда 133 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган», дея унинг гапларини келтирмоқда «Darakchi.uz».

Бироқ мутасадди ўтган йили ИИБ биноларидан неча кишининг жасади чиққанини очиқламаган кўринади. Шунингдек, «ичкари»да омонатини топширганлар ўз ажали билан ўлганми ёки қийноқлар натижасидами — шу савол ҳам очиқ. Бундан ташқари «...жиноий жавобгарликка тортилган 133 нафар ходим» қандай айбловлар билан неча йилга «кесилгани» хусусида ҳам ҳеч гап йўқ.

Бундай оғриқли саволларга балки прокуратура жавоб берар?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг