Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инглиз матбуоти: Гулнора Каримова Буюк Британиядаги мулкларини йўқотиши мумкин

Инглиз матбуоти: Гулнора Каримова Буюк Британиядаги мулкларини йўқотиши мумкин

Фото:«Getty Images»

Ўзбекистонниг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилдан бери ҳибсда сақланаётган қизи Гулнора Каримова Британиядаги мулкларидан, шу жумладан 30 миллион фунт стерлинг қийматидаги саройидан маҳрум этилиши мумкин.

Буюк Британиянинг «The Times» ва «Daily Mail» нашрларининг хабарларига кўра, коррупцияга қарши далиллар унинг мулкини тортиб олишга асос бўлиши кутилмоқда.

Мусодара қилиши кутилаётганларга Гулнора Каримованинг Британиядаги учта мулки, шу жумладан Горс Хилл саройи, Майфаирдаги 8 миллион фунт-стерлинг қийматидаги кўчмас мулк ва Белгравиядаги квартира ҳам киради.

Каримова Лондонга туташ Суррей графлигидаги «Gorse Hill Manor» номли йирик саройни 2010 йилда 18 млн фунт стерлинг (23,5 млн доллар)га сотиб олган.

Фото:«Gorse Hill Manor»

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида Г.Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласидан 70 турдаги санъат ашёлари, Ўзбекистондаги яшаш манзилларида эса 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари топилган ва хатланганди.

Ўтган йили июнда қамоқдаги Каримова мурожаат билан чиққан ва халқдан узр сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг