Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилди

Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Покистон пойтахтида Тошкент кўчаси ва Бобур боғи пайдо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.

Тошкент кўчаси ва буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг