Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда рекорд даражада қор ёғди

Италияда рекорд даражада қор ёғди

Фото: «clubmeteo»

Хабарнинг аудио талқини

Италия ҳарбийлари ташқи дунёдан ажралиб қолган Римдаги тоғда жойлашган меҳмонхонадан 100 нафар сайёҳ ва ишчиларни эвакуация қилиш учун вертолётдан фойдаланишга тўғри келди.

Маълум бўлишича, ўтган бир неча кун ичида дам олиш масканида рекорд даражада қор ёғиб, йўлларни ёпиб қўйган. Меҳмонхонада электр токи билан ҳам алоқа узилган. Ҳарбийлар ва полициячиларнинг вертолётлари эвакуация қилиш мақсадида ишлатилган.

Таъкидланишича, меҳмонхона жойлашган майдон кўчки қулаш эҳтимоли юқорилиги боис, хавфли деб эълон қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Италиянинг марказий қисмида жойлашган меҳмонхонада содир бўлган қор кўчкиси сабаб 29 киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг