Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жуманазар ака ягона эмас. Ўзга сайёраликларни кўрган машҳур инсонлар

Жуманазар ака ягона эмас. Ўзга сайёраликларни кўрган машҳур инсонлар

Коллаж: Xabar.uz

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда бир ҳамюртимизнинг MY5 канали мухбирига берган интервьюси кўп муҳокама қилинди. Суҳбатда Жуманазар ака уни ўзга сайёраликлар олиб кетишгани ҳақида жиддий оҳангда сўзлаб берган. У номаълум учар жисмга (НУЖ) дуч келганини айтган ягона кишими? Йўқ!

Албатта, бундай ҳикояларнинг аксарияти жиддий қабул қилинмайди. Аммо, агар бирон бир машҳур киши бундай воқеани баҳам кўрса, унга ишонувчилар ҳам топилади.

Маълум бўлишича, шоу-бизнес ва сиёсат соҳасидаги таниқли шахслар ҳам НУЖ билан учрашув ҳолатларини бошдан кечиришган. Улар Ерга ўзга сайёраликлар ёки бошқа мавжудотлар ташриф буюриб туришади, деган назарияга қатъий ишонадилар.

1974 йилнинг август ойида «Битлз» вокалчиси Жон Леннон Нью-Йоркдаги квартирасининг томида 100 метрга яқин учиб юрган диск шаклидаги НУЖни кўрган. Шериги билан улар учар тарелкани камерага суратга олишга муваффақ бўлишади. Аммо кейинчалик улар ғайриоддий объект фотоларда акс этмаганини аниқлайдилар. Леннон полицияни ҳам чақирди. Аниқланишича, ўшанда Нью-Йорк устидан бир вақтнинг ўзида бошқа НУЖ сигналлари бўлган. Кейинчалик Леннон интервьюда бу ҳақда батафсил гапириб берган.

«Роллинг Стонес» солисти Мик Жаггер ҳам бундай ҳодисага дуч келганини ўртоқлашган. 1968 йили Гластонбери шаҳрига сафари чоғида Жаггер осмонда НУЖни кўради. У буни тўртбурчак шаклидаги кема деб таърифлаган. Йиллар ўтиб, у концерт пайтида иккинчи марта НУЖни кўради. Ушбу учрашувлар қўшиқчини шунчалик ҳайратда қолдирдики, у Англиядаги мулкига НУЖ детекторини ўрнатади.

Марҳум боксчи Муҳаммад Али умрининг охирида ўзга сайёралик мусофирлар борлигига ишонган ва бундай ноодатий буюмларни 10 мартадан кўпроқ кўрганлигини айтган. Бир ҳолатда ёрқин нур таратувчи тана унга жуда яқин келади. Унинг ўзи ҳам бу ҳикояларига ишонадиган одамлар жуда оз бўлганини тан олади, аммо у ўз сўзида қатъий эди.

НУЖ билан учрашган бошқа таниқли шахслар орасида Девид Боуи, Элвис Пресли, Виктория Бекхем ва бошқалар ҳам бор. Рус эстрадаси вакиллари орасида Катя Лель, Лайма Вайкуле, Алла Пугачева бор. Баъзилари ҳатто улар ўзга сайёраликлар томонидан ўғирланган деб даъво қилишади. Масалан, Халқаро шахмат федерациясининг собиқ президенти Кирсан Илюмжиновнинг НУЖ билан боғлиқ ҳикоялари алоҳида мақола бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг