Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Журналистлар мулоқот клуби» долзарб муаммоларни муҳокама қилишга келишиб олди (фото)

«Журналистлар мулоқот клуби» долзарб муаммоларни муҳокама қилишга келишиб олди (фото)

Фото: Журналистлар уюшмаси

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси соҳага оид муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида, «Журналистлар мулоқот клуби»ни ташкил этди.

Клубнинг дастлабки тадбири жорий йилнинг март ойида журналистика соҳасининг фахрийлари иштирокида ўтказилган эди. Бу галги мулоқотга бир гуруҳ журналистлар, жамоатчилик вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари таклиф этилди.   

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг жорий фаолияти, режалари ва янги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Уюшма томонидан экспертлар билан ҳамкорликда медиа соҳасини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама учун ўртага ташланди.

Хусусан, Уюшма қошида Журналистларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш марказини ташкил этиш, танловларда шаффофликка эришиш, оммавий ахборот воситаларини давлат грантлари орқали қўллаб-қувватлаш, медиасаводхонликни ошириш ва журналистлар ихтисослашувини таъминлашга қаратилган семинар-ўқувлар ўтказиб бориш, журналистика соҳасида халқаро тажриба алмашувни кучайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солиш ва ахборот олиш кафолатларига доир қонунчилик нормаларини такомиллаштириш, журналистларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш бўйича таклифлар билдирилди.

Мулоқот давомида ҳар бир иштирокчининг мулоҳазалари тингланди ва ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича  фикр алмашилди.

Тадбир якунида «Журналистлар мулоқот клуби» доирасида доимий учрашиб, журналистика соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилиб боришга ҳамда давлат органларига таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг