Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Картошка етиштирувчилар уюшмаси раҳбариятида тайинлов

Картошка етиштирувчилар уюшмаси раҳбариятида тайинлов

Ўзбекистонда уруғлик картошкасини етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисидаги Президент қарорига асосан, Картошка етиштирувчилар уюшмаси тузилган эди.

Бугун, 9 апрель куни Абдусалим Холбоевич Юсупов ва Ғайрат Абдуҳамидович Абдувоҳидов Картошка етиштирувчилар уюшмаси раисининг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Абдуҳошимович Тошпўлатов Картошка етиштирувчилар уюшмасининг раиси этиб тасдиқланган эди.

Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг