Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кегейлида спорт мураббийи калтаклаган 26 ёшли йигит шифохонада жон берди

Кегейлида спорт мураббийи калтаклаган 26 ёшли йигит шифохонада жон берди

Фото: «Спутник»

Шу йилнинг 19 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида кўнгилсиз воқеа рўй берди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тумандаги 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.Асанов Актуба ОФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 1992 йилда туғилган Р.Ибраймовни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Р.Ибраймов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.Асанов қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг