Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Марказий сайлов комиссияси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Фото: «XDP.uz»

2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Муҳокама якунлари бўйича давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайловига қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ равишда, юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид тадбирлар дастури тегишли қарор билан тасдиқланди.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу лавозимга комиссия аъзоси Раҳимова Гулноза Абдусаттаровна сайланди.

Маълумот учун, Г.Раҳимова Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Кўп йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, хусусан, 2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Мажлисда комиссия фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг