Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мототуризм. Тошкентда байкерлар «юриши» бўлиб ўтади

Мототуризм. Тошкентда байкерлар «юриши» бўлиб ўтади

Фото: «Uzbektourism.uz»

Ўзбекистонда мотомавсум 7 апрел куни очилади. Бу ҳақида Давлат туризм қўмитаси хабар бериб ўтди.

Шу куни «Анҳор-Локомотив» боғида «Тошкентнинг 21 километри» номи остида навбатдаги ҳайрия йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Ўзбекистонда мотомавсум очилиши муносабати билан ташкил этилмоқда.

Тадбирдан мақсад — мамлакатимизда экстремал туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистон номини дунё ареналарида яна-да таратиш.

«Мототуризм» ҳайрия акциясида Россия ва Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлардан байкерлар иштирок этади. Тадбир шаҳар бўйлаб мотоцикллар колоннасининг юриши билан бошланади.

«Тошкентнинг 21 километри» тадбири Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш Департаменти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбир доирасида пойтахтимиз аҳли ва меҳмонлари турли мотоциклларни кўриши ва ижодий гуруҳларнинг чиқишларини томоша қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг