Рамазонда нархлар пасайтирилди (фото)
Муборак Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Аҳолининг дастурхонини тўкин қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги деҳқон бозорларида махсус арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўз ишини бошлади.
Ушбу ярмаркаларда асосий турдаги истеъмол товарлари, хусусан, гўшт, ёғ, гуруч, шакар, тухум ва турли полиз маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter