Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи учун ашёлар қабул қилинади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи учун ашёлар қабул қилинади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Фото: «Islom.uz»

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда «Islom.uz» портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ташкил қилиш тўғрисидаги кўрсатмасидан келиб чиққан ҳолда олимнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид қуйидаги материалларни қабул қилади:

Видеотасвирлар.

Фотосуратлар.

Китоб, газета ва журналлардаги мақолалар. Шайх ҳазратларининг ўзлари ёзган мақолалар ёки у кишига бағишланган асарлар. Юборилган асарларнинг асли ёки нусхасида нашрнинг номи, санаси ва бошқа маълумотлар бўлса айни муддао бўлади.

Қўлёзмалар. Шайх ҳазратларининг ўз қўллари билан ёзилган ва илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлган қўлёзмалар, мактублар, ҳужжатлар ва ҳоказо.

Эсдаликлар. Шайх ҳазратлари билан боғлиқ бўлган, у зотнинг дин йўлида, Ватан йўлидаги хизматларини акс эттирувчи муҳим воқеалар ҳақидаги эсдаликларни қўлёзма, компьютерда терилган матн ҳамда видео ёки овозли ёзув шаклида юборишингиз мумкин.

Эслатма: Видеотасвир ва фотосуратларнинг олинган йили, санаси, манзили ва шу билан боғлиқ воқеалар, исмлар имкон қадар изоҳланган бўлса айни муддао бўлади.

Материал эгалари уларни музейга топширишни истамаса, нусхасини юборишлари ҳам мумкин.

Ушбу эълон бўйича ҳамда шайх ҳазратларининг музейини ташкил қилиш бўйича барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин: muzey@islom.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг