Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент герби» ўрнига Бердақ ҳайкали ўрнатилади

«Тошкент герби» ўрнига Бердақ ҳайкали ўрнатилади

Фото: «shosh.uz»

Бир неча кун олдин олиб ташланган «Тошкент герби» монументи ўрнига қарақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди «Sputnik».

Пойтахт ҳокимияти хабарига кўра, биринчи навбатда монумент атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилади, йўлаклар қурилади ва фавворалар ишга туширилади. Кейин эса бир вақтлар Нукус кўчасида қорақалпоқ шоири Бердаққа ўрнатилган ҳайкал қайтарилади.

«Шимолий вокзал рўпарасида Нукус кўчаси бор, бу ерда бир вақтлар қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилган эди. Биз ушбу ҳудудни оободонлаштириш ва ҳайкални қайтариш ҳақида топшириқ олдик ва ишларни бошлаб юбордик. Иш жараёнида биз ушбу ҳудуднинг Нукус кўчаси томонини ва вокзал томонини бирлаштириб ягона меъморчилик ансамбли яратиш ва унинг атрофини ободонлаштиришга қарор қилдик», — деди ҳокимнинг саноат ва қурилиш ишлари ва коммуникациялар бўйича биринчи ўринбосари Надиржон Максумов.

Бу ердан олиб ташланган «Тошкент герби» монументининг келажаги ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг